Смартфон секин қувватланишининг 8 сабаби

Одатда смартфон имиллаб қувватга тўлишининг 8 та асосий сабаби бўлади:
- Аппарат эски. Кўп ишлатилган ва яхши сақланмаган смартфон куни битганини секин қувватланиш билан билдиради.
- Симдаги муаммо. Смартфон янгилигига қарамай секин қувватланса, симни текшириб кўриш керак.
- Қувват блоки носоз. USB-порт ёки қувват блокидаги муаммо ҳам смартфоннинг секин қувватланишига сабабчи бўлади.
- Қувват улагичи нотўғри. Қувват улагичида ёриқлар бўлса ёки қайрилиб, буралиб қолишидан ҳам шундай бўлади.
- Зарарланган батарея. Аккумуляторнинг эскириши ёки зарарланиши қувватланишга таъсир кўрсатмай қолмайди.
- Смартфоннинг кўп ишлатилиши. Кўп ўйин ўйнаш, видео кўриш, мусиқа эшитиш, интернетга кириш қувватни тез емиради.
- Фон. Замонавий смартфонлардаги айрим фон ва иловалар қувватни суғуриб олишга мойил бўлади.
- Тизимларни янгилаш. Баъзан смартфонлар тизимлар янгилангандан сўнг олдингидан сустроқ қувватланишга ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter