Шошилинч операцияни шифохонадан ташқарида ўтказиш йўли топилди

SurgiBox компанияси томонидан Массачусетс технология институти кўмагида ишлаб чиқилган операцион хонача (SurgiField) инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда кўмаклашмоқда. Янги ихчам тизим шифохонадан ташқарида операцияларни амалга ошириш имконини беради. У тез йиғилади ва рюкзакда олиб юриш мумкин.
Тизим учта асосий компонентдан иборат: ақлли бошқарув модули, катта ҳажмли литюм батарея ва бир марталик жарроҳлик пуфаги. Фойдаланиш вақтида у тананинг жарроҳ аралашуви талаб қилинадиган қисмига жойлаштирилади. Ичкарига фильтр билан олдиндан тозаланган ҳаво етказиб берилади. Шифокор қўлларини иккита махсус тешикка тиқиб, ишга киришади. Шаффоф елим операция давомида визуал назорат қилишга шароит яратади.
Тўпламнинг 50 таси Украинага етказилган ва улар аллақачон 31 кишининг жонига ора кирган. Ихтирочилар энди уни "Чегара билмас шифокорлар" халқаро ташкилотига беришни режалаштиряптилар. Операцияларга янгича ёндашув бутун дунё бўйлаб табиий офатлар ва қутқарув миссиялари самарадорлигини ошириши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter