Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шол бўлган одам нейрон интерфейс ёрдамида яна юришни ўрганади

Шол бўлган одам нейрон интерфейс ёрдамида яна юришни ўрганади

Фото: Hightech.fm

Швейцария ва Франция олимлари ҳамкорликда умуртқа поғонаси жароҳатидан сўнг фалаж бўлган одамда нейрон интерфейс ёрдамида юриш қобилиятини тиклашга эришдилар. Қурилма фикрларни восита сигналларига айлантиради.

Голландиялик фуқаро 12 йил аввал велосипед ҳайдаб, фалаж бўлган эди. Бўйин соҳасидаги умуртқа поғонаси шикастланганлиги сабабли у оёқлари ва қисман қўллари ҳаракатини бошқариш қобилиятини бутунлай йўқотди.

Ҳаракатчанликни тиклаш учун тадқиқотчилар 2021 йил июль ойида мия ва умуртқа поғонасига имплант ўрнатиш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказишди.

Интерфейсидан фойдаланган ҳолда 40 га яқин реабилитация машғулотларидан сўнг бемор оёқларини ихтиёрий равишда ҳаракатлантириш қобилиятини тиклади.

Янги ихтиро оммавий равишда қўлланилишидан олдин қўшимча клиник синовларни талаб қилади. Аммо дастлабки тадқиқот натижалари кўнгилдагидек.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг