Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Realme Note 50 тақдим этилди, нархи атиги 65 доллар

Realme Note 50 тақдим этилди, нархи атиги 65 доллар

Фото: Realme

Realme компанияси Note туркумига кирувчи илк смартфони — Realme Note 50ни тақдим этди.

Смартфон экрани — IPS синфига мансуб бўлиб, 6,74 дюймли, HD+ ечимли (1600 х 720 пиксел), кадрлар янгиланиши — 90 Гц. Телефоннинг қалинлиги — 7,99 мм, оғирлиги — 186 грамм.

Қурилма платформаси SoC Unisoc T612га асосланган, хотираси: оператив — 4 Гб, флеш — 64 Гб.

Аккумулятори сиғими — 5000 мАс, қувватлагичи — 10 Вт.

Смартфон ён томонида SIM-карталар учун иккита слот, microSD учун битта слот, бармоқ изи сканери ва USB-C учун порт жойлашган.

Операцион тизим — Android 13 Go. Сув ва чангдан ҳимояланиш IP54 стандартига асосланган.

Фронтал камераси — 5 Мп, асосийси — 13 Мп. Смартфон нархи — 65 доллар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг