Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Realme 200 миллионинчи смартфонини сотди

Realme 200 миллионинчи смартфонини сотди

Фото: Trashbox

Хитойнинг Realme компанияси 200 миллионинчи смартфони сотгани ҳақида Reuters хабар берди.

Бу марра компания ташкил этилганидан 5 йил ўтиб забт этилди. Realme компанияси, Oppo ва Vivo қаторида, Хитойнинг BBK Electronics корпорациясига тегишлидир.

Counterpoint Research агентлиги маълумот беришича, бозорга 200 миллионта смартфонни ўтказишни фақат Vivo, Huawei, Samsung ва Apple Realmeдан тезроқ уддалаган. 2023 йил якунланиши арафасида жаҳон бўйича смартфонлар ишлаб чиқарувчи 14 та бренд томонидан сотилган қурилмалар сони 200 миллионтадан ошди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг