Realme ва Rolex ҳамкорлиги: Улар смартфон ишлаб чиқаряптиларми ёки соат?
Realme янги маҳсулотларни ишлаб чиқишда машҳур Швейцариянинг премиум соатлар ишлаб чиқарувчиси Rolex билан ҳамкорлик ўрнатди. Бу серияга Realme 12 Pro Rolex Edition кириши кутилмоқда.
Realme 12 Pro ва 12 Pro+ смартфони камераси соат гардишига ўхшаш дизайнда ишлаб чиқарилади. Смартфонлар 2412×1080 пикселли 6,7 дюймли OLED-дисплей билан жиҳозланган.
Процессорларнинг номлари кўрсатилмаган. Оператив хотира ҳажми 16 Гбгача, флеш-хотира сиғими 1 ТБгача. Смартфонлар 5000 мА/соат қувватга эга аккумулятор олади. Ҳар иккала модел ҳам перископ камера мавжуд бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter