Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуёшдан энергия оладиган фургон

Қуёшдан энергия оладиган фургон

Фото: Ixbt.com

Японияда HW Electro компанияси қуёш энергиясида ишлайдиган Puzzle номли фургонни тақдим этди. Мақсад атроф-муҳит муаммоларини ҳал қилиш ва тижорат автомобиллари бозори учун инновацион ечимларни яратишдир.

3,4 метр узунликдаги Puzzle бошқа фургонларга қараганда анча кичик. У бор-йўғи иккита ўриндиқ ва орқа юк учун катта жойга эга, Бу атроф-муҳитга таъсирини камайтиришдан манфаатдор бўлган кичик бизнес учун ажойиб имкониятдир.

Аммо фургонинг энг қизиқ хусусияти унинг қуёш томи бўлиб, у автомобил шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётганда ёруғликни электр энергиясига айлантиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг