Қимматбаҳо смартфонлар бренди яна биттага кўпайди

Хитойнинг Huawei компанияси қимматбаҳо смартфонларнинг янги брендини сотувга чиқарди. Премиум смартфонларнинг янги бренди Ultimate Design деб номланади.
Хитойда бўлиб ўтган тадбирда компания раҳбарлари Ultimate Design бренди улар учун энг илғор ва ҳашаматли смартфон ва аксессуарларни бирлаштира олишини маълум қилди.
Компаниянинг айтишича, Ultimate Design эстетика, маҳорат ва инновациялар чўққисини ўзида мужассам эта олган.
Янги смартфонлар сирасидаги илк гаджет Huawei Маte 60 RS Ultimate Design бўлиб, мазкур қурилма 6,82 дюймли ОLED дисплей, 16 гигабайт оператив хотира ва 1 терабайт ички хотира, 48, 48 ва 40 мегапикселли линзалардан иборат учта камера билан жиҳозланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter