Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одамлар ақлли соат тақмай қўйдими?

Одамлар ақлли соат тақмай қўйдими?

Фото: Vesti.ru

Counterpoint Research таҳлилчилари дунё ақлли соатлари бозори касодга учраётгани ҳақида ўз хулосаларини билдирди. 2023 йил 1-чорагида ўтган йилнинг шу вақтига қараганда бундай соатлар савдоси 1,5 фоизга қисқарган.  

Айниқса, Apple ва Samsung каби йирик брендлар маҳсулотларига талаб тушиб кетди. Шу вақтгача электроника бозорида етакчи бўлиб келган Apple 2023 йил бошидан ақлли соат ишлаб чиқаришни 20 фоизга қисқартирди. Натижада компаниянинг бозордаги улуши 32 фоиздан 26 фоизга пасайди.

Samsung ақлли соталарни Шимолий Америкага етказиб беришда ўсишга эришганига қарамай бошқа мамлакатларда пасайиш кузатилди. Компания ақлли соатлари дунё бозорида 21 фоизга қисқарди.

Умумий ҳисобда айтадиган бўлсак, ақлли соатлар бозори ўтган йил охирларидан 8 фоизга пасайишни бошлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг