Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Nvidia — Алтман учун ягона нишон эмас

Nvidia — Алтман учун ягона нишон эмас

Фото: Coinpedia

OpenAI раҳбари Сэм Алтман ChatGPT учун ўз чипларини ишлаб чиқаришни мўлжаллаяпти.

Охирги пайтларда чипларга талаб осмонга чиқиб кетди, талабга яраша таклиф бўлмаяпти. Буни “қаттиқ” инқироз дея баҳолаган Алтман муаммони ўзи ҳал қилмоқчи.

“Ҳозир кўплар Nvidia бўлишни исташади”, — деди у. Бироқ Алтман олган мўлжал Nvidia эмас — бундан ҳам узоқроғини кўзлаяпти. Фақат чиплар чиқаришмас, бутун бошли ишлаб чиқариш тармоғини яратишни режалаштирган. Чиплар чиқарувчи жаҳондаги энг зўр компаниялар билан ишламоқчи. Алтман рақобатчиларнинг бошини бир жойда қандай қовуштира олиши бизга қоронғу, тармоқ кўлами бўйича жаҳон миқёсида бўлиши айтилганини биламиз, холос.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг