Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Минг доллар эвазига уйингиз ҳавоси тоза бўлади

Минг доллар эвазига уйингиз ҳавоси тоза бўлади

Фото: Smzdm.com

Dyson BP03 номли ақлли ҳаво тозалагич хонадаги ҳаво ҳарорати, намлиги ва тозалигини аниқлайди ҳамда илова орқали осонгина бошқарилади. Қурилма ишлатишга қулай ва кўркам бўлиши билан биргаликда нархи ҳам ўзига яраша: 981 доллар.

Оғирлиги 11,9 кг, ўлчамлари 371 x 434 x 830 мм. 100 квадрат метргача бўлган майдон ҳавосини тозалайди, 10 метргача баландликда пуркайди. Натижада аллерген, газ, формалдегид ва бошқа зарарли зарраларга қарши курашади, тезлиги — 1 сонияда 400 литр. Уйингизнинг маълум бир ҳудуди учун қўшимча тозалашни амалга оширишингиз мумкин.

Хона ҳарорати ва намлик миқдори ҳақидаги маълумотлар қурилма экрани ва MyDyson мобил иловасида акс этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг