Dyson ўзининг янги фенини тақдим этди

Фен ва чангютгичлари билан танилган Dyson компаниясининг янги фени — Supersonic r 2016 йилда чиқарилган оддий Supersonicдан тубдан фарқ қилади. Янги маҳсулот арзон эмас — 569,99 доллар.
- Supersonic r оддий Supersonicга қараганда 30 фоиз кичикроқ ва 20 фоиз енгилроқ (325 грамм);
- r шаклдаги қурилма билакларга босимни камайтиради;
- Совуқ нуқталарсиз ҳавони бир хилда иситиш;
- Соч қуритгич ва қўшимча қурилмаларни сақлаш учун стол стенди;
- Қурилмани ифлосланишдан ҳимоя қилувчи яхшиланган филтр.
Феннинг асосий хусусиятлари — тўпламга киритилган RFID қўшимчалари. Фойдаланувчи қўшимчаларни улаганда қуритиш ва шакллантириш учун қувват ва ҳарорат созламалари автоматик равишда созланади. Созламаларни ўзингиз танлашингиз мумкин, кейиги сафар улар автоматик созланади.
Supersonic r сотуви 2024 йил март ойида бошланади. Бироқ, оддий фойдаланувчилар уни сотиб ололмайдилар. Dyson ушбу фенларни гўзаллик салонларига сотишни режалаштирмоқда, шунда мутахассислар ўз тажрибалари билан ўртоқлаша оладилар ва компания глобал сотувга чиқарилгунга қадар ҳар қандай носозликларни бартараф этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter