Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

iPhone фойдаланувчилари 92 доллардан товон пули олади

iPhone фойдаланувчилари 92 доллардан товон пули олади

Фото: Iphones.ru

Apple аккумулятор муаммосидан азият чеккан iPhone фойдаланувчиларига товон пули тўлашни бошлади.

Apple батареялари эскирган смартфонларнинг секинлашиб қолгани билан боғлиқ келишмовчиликни ҳал қилган. Корпорация муаммони тан олди. Энди компенсация учун камида 310 миллион доллар, лекин 500 миллион доллардан кўп бўлмаган маблағ сарфлаши керак.

IT-гигант ариза топширган Apple смартфонининг ҳар бир эгасига 25 доллардан бериши керак эди. Бироқ ArsTechnica мутахассислари товон миқдори деярли тўрт баравар - 92 долларгача ошганини аниқладилар.

Жамоавий даъволар анчадан бери кўриб чиқилмоқда. Apple смартфонларининг айрим эгалари келишув битимига қарши чиқишган. 2023 йил охирида Apple бренд рекламасидан зарар кўрган фойдаланувчиларга товон тўлашга рози бўлгани маълум бўлди. Мурожаат қилган гаджет эгалари 30 доллар олишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг