iOS 17 қайси iPhoneларга мос тушмайди?

Apple янги iOS 17 операцион тизими қайси айфонларга мос тушмаслигини маълум қилди. Буларга iPhone 8, iPhone 8 Plus, iPhone X смартфонлари киради. iPhone XS, XS Max, XR моделларида операцион тизимни янгилаш мумкин.
iOS 17 шу йил кузда тақдим этилади. Унда қандай янгиликлар бўлишини аввал ёзган эдик.
Шунингдек, компания эски операцион тизимларда ишлайдиган қурилмалар асосий иловаларни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди. iOS 11, macOS High Sierra, watchOS 4 va tvOS 11 шулар жумласидандир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter