Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

iOS 17 қандай янгиликларни тақдим этди?

iOS 17 қандай янгиликларни тақдим этди?

Фото: Ixbt.com

Apple расмий тақдимот маросимида iOS 17 ва iPadOS 17 бета-версиясини тақдим этди. Уни юклаб олиш ва ўрнатиш учун Apple ID керак бўлади.

iOS 17 бир қанча янгиликларга эга. Улардан бири ҳар бир қўнғироқ қилувчи учун ўзининг ташқи кўринишини алоҳида созлашдир. Шунингдек, iMessage орқали жўнатиладиган овозли хабарларни матнга айлантириш имконияти ҳам мавжуд.

Check In функцияси фарзандингиз саёҳатда вақти уни кузатиб туришингизга шароит яратади. У орқали оила аъзоингиз қаерларга бораётгани ва қачон уйга қайтишга отланганини билиб турасиз.  

Гуруҳ чатларига стрелка жорий этилган бўлиб, у суҳбатда сиз кўрмаган илк хабарга ишора қилади. Стикерлар ҳам қайта ишланди.

SharePlay эндиликда CarPlay билан алоқадорликда ишлайди ва бу нақафат ҳайдовчи, балки йўловчилар ҳам машинада ўзлари хоҳлаган мусиқани топиб қўйишларига имкон беради.

Ҳозирда бета-версия синов режимида. Яқинда умумий фойдаланишга топширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг