Google хромбукларни 10 йилгача қўллаб-қувватлайди
Google компанияси келгуси йилдан хромбукларни қўллаб-қувватлаш муддати олдинги 8 йилдан 10 йилгача оширилишини маълум қилди.
Корпорация вакилларига кўра, янги қоида 2021 йилдан кейин чиқарилган барча хромбукларни қамраб олади. Кўрсатилган муддатгача чиқарилган қурилмалар эса кенгайтирилган қўллаб-қувватлаш опциясига эга бўлади, дейилади Google сайтида.
Таъкидланишича, компютерлар хавфсизлигини ошириш мақсадида ушбу қарорга келинди, чунки ҳеч бир операцион тизим бунчалик узоқ қўллаб-қувватлаш муддатига эга эмас.
Бундан ташқари, Google мактаб ўқувчилари учун чиқариладиган хромбукларни тез таъмирлаш дастурини тақдим этди — авторизацияланган сервис марказлари тезлиги икки баравар ошиши айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter