Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди фақат ақлли соатлар эмас, балки қулоқчинлар ҳам саломатлигингизни назорат қилади

Энди фақат ақлли соатлар эмас, балки қулоқчинлар ҳам саломатлигингизни назорат қилади

Фото: ixbt.com

Huawei компанияси термометр ва юрак уриш тезлиги мониторига эга FreeBuds Pro 2+ симсиз қулоқчин чиқарди. У иловага саломатлик тўғрисида маълумотларни юборади.

Шундай қилиб, қулоқчин одамнинг юрак уриши ҳақида маълумот юбориши мумкин бўлади ва аномалиялар юзага келса, илова фойдаланувчини хабардор қилади.

FreeBuds Pro 2+ 3D кўп сенсорли архитектурага эга, ҳароратни ақлли ўлчаш алгоритми мавжуд. Юрак уриш тезлиги икки режимли юрак уриш тезлиги сенсори билан ўлчанади.

Шунингдек, қулоқчин шовқинни фаол камайтириш функциясини эга.

Ҳозирча  FreeBuds Pro 2+ фақат Хитойда сотилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг