Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электромобилларга ўтиш одамларни сурункали касалликлардан қутқаради

Электромобилларга ўтиш одамларни сурункали касалликлардан қутқаради

Фото: drive2

Электр автомобилларнинг кенг қўлланилиши кўплаб одамлар саломатлиги учун катта фойда келтириши мумкин. Хусусан, мутахассислар нафас йўллари касалликларига мойил бўлган болалар учун фойдалилигини таъкидламоқда.

Шубҳасиз, муаммо сурункали астма хуружлари ва бронхитни қўзғатадиган оддий автомобилларнинг чиқинди газлари билан боғлиқ. Бироқ, янги тадқиқот модели шуни кўрсатадики, агар автомобиллар сони 2035 йилга келиб камайса, болаларда астма хуружи ва бронхитдан азият чекиш 2,7 миллионга кам бўлади. Бундан ташқари, чақалоқлар ўлими 508 тага камаяди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг