Дунёда биринчи “ҳавосиз” баскетбол тўпи яратилди
Кўп йиллар давомида прототиплар билан тажриба ўтказганидан сўнг, Wilson Airless Gen1ни чиқарди. Бу 3D босма ёрдамида янги “ҳавосиз” усул ёрдамида яратилган баскетбол тўпи, деб ёзади Hypebeast.
Airless Gen1 янада барқарор сакраш ва яхшиланган панжара дизайнига эга. Тўп турли тег ва ранг танловлари билан мослаштирилиши мумкин. Ҳозирда фақат учта ранг варианти мавжуд: қора, оқ ва ғишт ранг.
Тўп Wilson Labs, General Lattice, DyeMansion, EOS ва SNL Creative каби кўплаб технологик жамоалар билан ҳамкорликда яратилган. Савдолар ишлаб чиқарувчининг расмий веб-сайтида 16 февралдан бошланади. Нархи: 2500$.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter