Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ақлли ойна сиз ҳақингизда ҳамма нарсани билиб олади

Ақлли ойна сиз ҳақингизда ҳамма нарсани билиб олади

Фото: Hi-tech.mail.ru

CES 2024 халқаро технология кўргазмаси доирасида NuraLogix компанияси бир неча сония ичида соғлигингиз ҳақида ҳамма нарсани айтиб берадиган Anura MagicMirror ақлли ойнасини чиқарди.

Anura MagicMirror - бу бир нечта сенсорлар ва сунъий интеллектни қўллаб-қувватлайдиган 21,5 дюймли стол усти ойнаси. 30 сония ичида қурилма одамнинг юзини сканерлаши ва бутун танадаги қон оқимини таҳлил қилиши мумкин, шунда фойдаланувчи қуйидагиларни билиб олади:

- Қон босимингиз меъёрдами?

- Юрак-қон томир тизими ва ўпкада муаммо йўқми?

- Тери етарлича озиқланяптими ёки унга парваришни ўзгартириш керакми?

- Депрессия хавфи борми?

- Қандли диабетга қанчалик мойилсиз?

Ишлаб чиқарувчи кўзгу жами юздан ортиқ кўрсаткичларни таҳлил қилиши мумкинлигини ваъда қилмоқда.

Ойнадан турли одамлар фойдаланиши мумкин, бу эса гаджетни жамоат жойларида ишлатиш учун айни муддао. Ғоя муаллифлари уларнинг кўзгулари савдо марказлари, спорт заллари ва поликлиникаларга мос тушишини кутишмоқда. Ойна фойдаланувчиси ўзи ҳақида ҳеч қандай маълумот бериши шарт эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг