Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу технология ёрдамида барча қурилмалар сувда ишлай олади

Бу технология ёрдамида барча қурилмалар сувда ишлай олади

Фото: techspot.com

Қўшма Штатларда, CES 2024 кўргазмасида HZO сув остидаги электроникани ҳимоя қилиш учун полимер плёнкани тақдим этди. Технология сув остида ҳар қандай электроника, жумладан, компьютерлардан тўлиқ фойдаланиш имконини беради.

Аниқлик учун HZO вакиллари Raspberry Pi ягона платали компьютерини шаффоф сув идишига жойлаштирдилар ва кейин қурилмани электрга уладилар. Компьютер ҳеч нарса бўлмагандек сувда нормал ишлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ускунани қоплаш учун эритувчилар ва кислоталарга чидамли, яхши диэлектрик ва тўсиқлик хусусиятларига эга бўлган полимер термопластик парилен ишлатилган. Парилен компьютерга молекуляр даражада вакуум ётқизиш орқали қўлланилган.

Бу анча меҳнат талаб қиладиган жараён. Кичкина Raspberry Pi ни қоплаш учун тахминан 15 соат вақт керак бўлди, аммо материал ускунани сув ўтказмайдиган қилиб қўяди, шу жумладан микро қисмларни ҳам, узоқ вақт давомида яхши ҳимоя қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг