Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Appleнинг симсиз қувватлантириш тизимида янгилик

Appleнинг симсиз қувватлантириш тизимида янгилик

Фото: Macrumors

Apple компанияси янги смартфонларида симсиз қувватлантириш тезлигини чекламасликка қарор қилди. Бу ҳақда MacRumors хабар бермоқда.

Оммавий ахборот воситалари журналистлари yeux1122 тахаллуси остидаги таниқли инсайдернинг хабарига мурожаат қилишди. Мутахассиснинг айтишича, iPhone 15 даги симсиз қувватланиш чекловларсиз ишлайди. Шундай қилиб, максимал қуввати 15 ватт бўлган смартфонни оддий MagSafe зарядловчи билан ҳам, учинчи томон аксессуарлари билан ҳам заряд қилиш мумкин бўлади.

iPhone 12, 13 ва 14 серияли қурилмалар фақат MagSafe қурилмаларидан фойдаланганда 15 ватт қувватда зарядлаш мумкин. Бошқа ҳар қандай ишлаб чиқарувчиларнинг зарядини улаганингизда, қувват икки баравар камаяди - 7,5 ваттгача.

Aввалроқ инсайдерлар USB-C ўрнатилган Apple смартфонларида тез зарядлаш фақат сертификатланган аксессуарлар уланган тақдирдагина ишлашини айтишган эди. Aмерика IT гиганти ҳали iPhone 15 линиясидан қурилмаларни чиқармаганига қарамай, Европа Иттифоқи Apple учинчи томон зарядловчи қурилмаларидан фойдаланганда смартфонлар имкониятларини чекламаслиги кераклигини қайд этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг