Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Appleнинг Music Classical хизмати саноқли давлатларда ишга тушди

Appleнинг Music Classical хизмати саноқли давлатларда ишга тушди

Фото: Habr.com

Apple Хитой, Япония, Жанубий Корея, Тайван, Гонконг ва Макаода классик мусиқага бағишланган Music Classical стриминг хизматини ишга туширди. Илова ‌Apple Music ‌ обуначиларига юқори сифатли (192 кГц/24 битгача Hi-Res Lossless) ва фазовий аудио қўллаб-қувватлашга эга 5 миллиондан ортиқ классик мусиқа трекларидан фойдаланиш имконини беради.

Music Classical ҳам таниқли асарлар, ҳам янги релизлар, шу жумладан эксклюзивларни ўз ичига олади. Шунингдек, сиз мавзули плейлистларни, бастакор таржимаи ҳолларини ва асосий асарлар ҳақида батафсил маълумотни топишингиз мумкин.

Apple Musicдан фарқли ўлароқ Apple Music‌ Classical сизга бастакор, асар, дирижёр, каталог рақами ва бошқалар бўйича қидириш имконини беради. Илова дастлаб 2022 йил бошида чиқарилиши режалаштирилган эди, аммо кейин Apple унинг чиқарилишини аввал 2022 йил охиригача, кейин эса 2023 йилнинг бошигача қолдирди. 2023-йил 28 мартда App Storeда пайдо бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг