Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Appleнинг машҳур гаджетларида хавф аниқланди

Appleнинг машҳур гаджетларида хавф аниқланди

Фото: Hi-tech.mail.ru

Trail of Bits хавфсизлик тадқиқотчилари Apple, Qualcomm, AMD, Imagination компанияларининг бир қатор график ишлов бериш блокларида нуқсон аниқладилар. Уни LeftoverLocals деб аташди.

Хавфлилиги шундаки, у қурилмага маҳаллий рухсатга эга бўлган хакерга олдинги ишловдан кейин қолган маълумотларни ўқиш имконини беради. Масалан, ChatGPT сунъий интеллектига эга чатботга юборилган сўровларни билиб олиш мумкин.

Apple муаммо борлигини тасдиқлади. Манбага кўра, у айнан М2 чипли iPhone 12 ва MacBook Air эгаларига таъсир қилади. Бошқа "хавфли" гаджетлар ҳам бўлиши мумкин.

Мижозлар хавфсизлик чоралари тезроқ чиқарилиши ва қурилмаларни ўз вақтида янгилашни кутмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг