Apple Watch смарт соатлари сувтекин бўлиб кетди

Apple қайта янгиланган Apple Watch Sеriеs 8 ва Apple Watch SE 2 соатларини сувтекин нархда сота бошлади.
41 мм корпусли ва GPS билан янгиланган Apple Watch Sеriеs 8 ақлли соати 339 доллар туради. Бу янги чиққан моделлардан 60 долларга арзон деганидир. 45 мм корпусли ва eSIМни қўллаб-қувватлайдиган юқори версияси эса 449 долларга баҳоланмоқда. Бу дегани, энди сиз ушбу моделни нақ 80 долларлик чегирма билан харид қилишингиз мумкин.
Янгиланган Apple Watch SE 2 40 долларлик чегирма билан – 204 долларга, унинг юқори версияси эса 50 долларлик чегирма билан – 279 долларга сотилмоқда. Дўппингизни осмонга отишга шошилманг, афсуски, бу соатларни фақат АҚШда сотиб олиш мумкин.
Маълумот учун, қайта тикланган қурилмалар маълум сабабларга кўра дўконга қайтарилган гаджетлардир. , Заводга қайтарилгач, соатлар қаттиқ синовдан ўтказилади. Асосийси, янгиланган гаджетлар ҳам янги аккумулятор, корпус, аксессуарлар ва янги маҳсулотлар каби бир йиллик кафолатга эга бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter