Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Apple Watch смарт соатлари сувтекин бўлиб кетди

Apple Watch смарт соатлари сувтекин бўлиб кетди

Фото: Gagadget.com

Apple қайта янгиланган Apple Watch Sеriеs 8 ва Apple Watch SE 2 соатларини сувтекин нархда сота бошлади.

41 мм корпусли ва GPS билан янгиланган Apple Watch Sеriеs 8 ақлли соати 339 доллар туради. Бу янги чиққан моделлардан 60 долларга арзон деганидир. 45 мм корпусли ва eSIМни қўллаб-қувватлайдиган юқори версияси эса 449 долларга баҳоланмоқда. Бу дегани, энди сиз ушбу моделни нақ 80 долларлик чегирма билан харид қилишингиз мумкин.

Янгиланган Apple Watch SE 2 40 долларлик чегирма билан – 204 долларга, унинг юқори версияси эса 50 долларлик чегирма билан – 279 долларга сотилмоқда. Дўппингизни осмонга отишга шошилманг, афсуски, бу соатларни фақат АҚШда сотиб олиш мумкин.

Маълумот учун, қайта тикланган қурилмалар маълум сабабларга кўра дўконга қайтарилган гаджетлардир. , Заводга қайтарилгач, соатлар қаттиқ синовдан ўтказилади. Асосийси, янгиланган гаджетлар ҳам янги аккумулятор, корпус, аксессуарлар ва янги маҳсулотлар каби бир йиллик кафолатга эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг