Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афсонавий Nokia ишқибозлари учун ажойиб янгилик!

Афсонавий Nokia ишқибозлари учун ажойиб янгилик!

HDM компанияси Европа бозорида учта янги функцияли телефонларни чиқарди: Nokia 215 4G, Nokia 225 4G ва Nokia 235 4G.

Классик шакл факторига қўшимча равишда, қурилма ўзининг ёрқин ранглари ва LTE тармоқларини қўллаб-қувватлаши билан ажралиб туради.

2,8 дюймли IPS дисплейлар билан жиҳозланган Nokia 215 4G ва Nokia 235 4G моделларида QVGА мавжуд. Nokia 225 4G нинг экран диагонали эса бироз кичикроқ — 2,4 дюйм.

Қурилмалар орасидаги яна бир фарқ камерасида. Яъни, Nokia 225 4G LED чироғи ва 0,3 мегапикселли сенсорга, Nokia 235 4G эса 2 мегапикселли сенсорга эга. Nokia 215 4G нинг эса орқа модели мавжуд эмас.

Барча телефонларнинг асоси Unicos Т107 мобил платформаси бўлиб, у 64 МБ оператив хотира ва 128 МБ ички хотира билан тўлдирилиб, microCD карта ёрдамида хотирани 32 Гб гача кенгайтириш имкониятига эга.

Шунингдек, улар 1450 мА/соат сиғимли бир хил аккумуляторлар билан жиҳозланган бўлиб, улар 9,8 соатгача мириқиб суҳбатлашишга етади. Барча янги маҳсулотлар S30+ прошивкаси асосида ишлайди.

Қурилмада МP3 pleer, FМ радио, Bluetooth 5.0 модули ва қувватлантириш учун USB Тype-C порти бор. Энг асосийси ушбу телефонда сиз ҳали ҳам афсонавий "snake" ўйини ўйнаб, ёшликни эслашингиз мумкин.

Қадрдон нинг янги нархлари қуйидагича:

Nokia 215 4G – 59 евро;
Nokia 225 4G – 69 евро;
Nokia 235 4G – 79 евро.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг