Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Microsoft 30 йиллик анъанани бузди

Microsoft 30 йиллик анъанани бузди

Фото: The Verge

Яқинда Microsoft ўзининг бета-каналида Windows 11 КБ5025310 нинг янги синов версиясини чиқарди. Синов қатнашчиларининг таъкидлашича, янги ҳолатда Print Screen тугмаси (скриншотларни яратиш учун) ва унинг стандарт хатти-ҳаракати ўзгарган.

Windows компютерлари ва ноутбуклари учун стандарт клавиатураларда махсус Print Screen тугмаси мавжуд бўлиб, тезда скриншот олиш ва уни вақтинчалик хотирага сақлаш учун ишлатилади. PrtScr тугмасининг бундай ҳаракати деярли Windows 3.1 дан бошлаб 30 йил давомида стандарт бўлиб келган.

Ушбу янги синов тузилмасида PrtScr тугмачасини босиш скриншотни вақтинчалик хотирага сақлаш ўрнига таҳрирлаш учун Snipping Tool (Қайчи)ни очади.

Ушбу кичик ўзгариш кўплаб фойдаланувчиларнинг иш одатларида катта таъсир қилиши мумкин. Бироқ, янги иш усули Windows операцион тизимида янги бўлганлар учун қулайроқ бўлиши мумкин. Янгиликни ёқтирмаганлар учун бета-версияда ушбу опцияни ўчириш учун махсус калит мавжуд (Созламалар > Махсус имкониятлар > Клавиатура)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг