Уч ойда ахборот ва алоқа соҳасида 801 та янги корхона ташкил этилди — Статистика агентлиги
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январ–март ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 801 та янги корхона ташкил этилган.
Ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,3 баробарга ошган.
Сўнгги йилларда ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони (январ–март ойларида):
- 2019 йил — 370 та;
- 2020 йил — 488 та;
- 2021 йил — 704 та;
- 2022 йил — 615 та;
- 2023 йил — 801 та.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter