Ўзбекистонга 2023 йилда 3,4 млн дона телефон импорт қилинган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилда хориждан қиймати 240,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 3,4 млн дона мобил телефон импорт қилинган.
Мобил телефонлар импорти 2022 йил билан солиштирилганда 476 мингтага ошган.
Ўзбекистон 2023 йил мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 3,1 млн дона
— Вьетнам – 276,8 минг дона
— Ҳиндистон – 37,2 минг дона
— БАА – 7,8 минг дона
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter