Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

IT Park резидентлари 2023 йил биринчи ярмида 2022 йилдагидан кўп экспортни амалга оширди

IT Park резидентлари 2023 йил биринчи ярмида 2022 йилдагидан кўп экспортни амалга оширди

Фото: IT Park

IT Park резидентлари томонидан 2023 йил биринчи ярмида 145 миллион доллардан ортиқ, яъни тўлиқ 2022 йилдагидан кўра кўп экспорт амалга оширилди, биринчи чоракда 2021 йилдаги тўлиқ кўрсаткичдан кўра кўпроқ бўлган эди.

Бу эса Президентимиз томонларидан Ўзбекистонни АйТи хабга айлантириш бўйича узоқни кўзлаб қўйилган мақсаднинг қанчалик тўғри эканлигидан далолатдир.

Яқинда бўлиб ўтган “Digital Leadership Forum"га дунёнинг турли давлатларидан келган етакчилар Ўзбекистонда яратилган шароитлар сақлаб қолинса ва муҳокама қилинган янги таклифлар амалга ошса 2030 йилга бориб бир йиллик экспортни 5 миллиард долларга чиқаришга тўлиқ имконияти борлигини ҳамда бунинг учун Ўзбекистонни аутсорсинг маркази сифатида кўпроқ иқтисодий ривожланган мамлакатларда тарғиб қилиш зарурлигини таъкидлашди.

Фақатгина ёшларимиз кўпроқ ўз устиларида ишлаб, чет тиллари ва халқаро бозорда масофадан хизмат кўрсатишга талаб юқори бўлган (нафақат АйТи, балки BPO сифатида масофадан хизмат кўрсатадиган бошқа жуда кўплаб) касбларни ўрганишлари керак бўлади. Шунда улар ўз оилалари билан ўз юртларида яшаб, масофавий хизматлари орқали юқори даромад топадиган бўладилар.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг