Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Apple нархи Франция фонд бозорига қарийб тенглашди

Apple нархи Франция фонд бозорига қарийб тенглашди

Фото: Pixabay

Дунёдаги энг қиммат очиқ компания — Apple қийматининг тинмай ошиб бораётгани жаҳон молиявий ҳамжамиятини ҳайратга солмоқда. Компания акциялари рекорд даражада юқори нархда ёпилган чоршанба кунидан сўнг, iPhone ишлаб чиқарувчисининг нархи Европа Иттифоқида энг йириклардан саналган Франция фонд бозори умумий бозор қийматига деярли тенглашди.

Bloomberg индексига мувофиқ, Париж фонд бозоридаги компанияларнинг умумий қиймати чоршанба куни савдолар якунида $3,2 трлнни ташкил этди, айни пайтда Apple бозор қиймати $3,1 трлнга тенг. Яъни Apple қимматлиги бобида жаҳоннинг фақат олтита фонд бозоридан ортда қолмоқда.

Калифорниянинг Купертиносида жойлашган компания (Apple)нинг Парижда рўйхатга олинган жами компаниялардан қимматлашуви биринчи марта кузатилмаяпти. Ўтган йилнинг иккинчи ярмида инфляцияга қарши курашиш учун марказий банклар фоиз ставкаларини ошириши оқибатида бу икки молиявий оғир вазнли бозорнинг умумий пасайиши фонида бир неча марта ўзаро ўрин алмашишганди.

Bloomberg индексида Apple бозор қиймати ва Франция фонд бозорининг сўнгги уч йилдаги динамикаси кўрсатилган.

2023 йил Apple учун жуда муваффақиятли келди: компания 50 фоиздан кўпроқ қимматлашди — бозор қийматига қарийб $1 трлн қўшилди.

Уолл-стрит таҳлилчилари 2024 йилда смартфонлар, ноутбуклар ва компютерларга талаб ошиши ортидан Apple даромадлари янада ошишини кутишяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг