Қозоғистонлик талабалар сунъий интеллект бўйича курсдан ўтишлари талаб этилади

Энди қозоғистондаги барча талабалар сунъий интеллект курсидан ўтишлари керак бўлади. Бу ҳақда фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди.
- Сунъий интеллектни ўзлаштирган мутахассисларга талаб юқори бўлади, ўзлаштирмаганлар эса ишини йўқотади. Барча талабалар сунъий интеллект соҳасида асосий билимларга эга бўлишлари учун ҳаракат қиляпмиз ва буни мажбурий тартибда ўрнатмоқчимиз, - деди Саясат Нурбек.
Аввалроқ Президент Қосим-Жомарт Тоқаев сунъий интеллект, блокчейн, буюмлар интернети каби янги тушунча ва технологияларнинг кенг жорий этилиши деярли барча мамлакатларда ўйин қоидаларининг ўзгаришига олиб келаётганини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон иқтисодий форуми маълумотларига кўра, 2027 йилга бориб дунёда 14 миллион иш ўрни сунъий интеллект туфайли йўқолиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter