OnePlus бепул нейротармоқни ишга туширди

OnePlus бепул AI Music Studio хизмати ишга туширилганини эълон қилди. У сунъий интеллект тизимидан фойдаланган ҳолда мусиқа, қўшиқлар ва видеоклипларни яратиш имконини беради.
Қўшиқ сўзларингизни яратиб, уларни сунъий интеллект тақдим этган ритмлар билан аралаштирасиз. Сўнг визуал тарзда иммерсив мусиқий видео орқали ижодингизни томоша қилаверасиз.
Видео учун сиздан мавзуни танлашингиз сўралади. Композицияни бир нечта жанрларда яратиш мумкин. Фойдаланувчи шунингдек, кайфиятни танлаши мумкин - қувноқ, жўшқин, романтик ёки маъюс.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter