Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мусиқа тинглаш ва суҳбатлашиш имконини берувчи аудио кўзойнак

Мусиқа тинглаш ва суҳбатлашиш имконини берувчи аудио кўзойнак

Фото: Ixbt.com

Кеча Xiaomi янги ақлли кўзойнаклар тақдим этиши ҳақида ёзган эдик. Тўғрироғи бу аудио кўзойнак бўлиб, Mijia Smart Audio Glasses Pilot Style деб номланади. Нархи 115 доллар.

Вазни атиги 38,1 грамм. Кўзойнак сунъий интеллект билан ишлайди. Сенсорли бошқарув, овозли ёрдамчи, жуфт микрофонга эга. Қуввати 7 соат тинмай гаплашиш ва 10 соат мусиқа тинглашга етади.

Ақлли кўзойнак бир вақтнинг ўзида иккита қурилмага улана олади. Кўзойнакни излаш функцияси, чанг ва сувдан ҳимоя мавжудлиги учун ҳам ундан фойдаланиш анча қулайдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг