Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Xiaomi янги ақлли кўзойнакларини бугун тақдим этади

Xiaomi янги ақлли кўзойнакларини бугун тақдим этади

Фото: Ithome.com

Xiaomi бугун, 10 апрел куни Mi Noodle Festival Xiaomi тадбирини ўтказади, унда бир нечта янги маҳсулотлар тақдим этилади.

Тизерлардан бирида янги кўзойнаклар ҳақида маълумот бор ва тавсифлардан билинганидек, ушбу қурилма сифатли овозни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойи охирида Xiaomi Wireless AR Glass Discovery Edition симсиз кенгайтирилган реаллик эшитиш воситаси пайдо бўлган эди. Тизердаги янги кўзойнаклар аввал эълон қилинган гаджетдан фарқ қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг