Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Canva дастуридан ажойиб янгиликларни кутиб олинг

Canva дастуридан ажойиб янгиликларни кутиб олинг

Фото: Static.tildacdn.com

Canva дизайн платформаси контент яратиш жараёнини соддалаштиришга ёрдам берадиган янада кўпроқ сунъий интеллект воситаларига эга катта янгиланишни тақдим этди. Тақдим этилган янги хусусиятларнинг аксарияти дизайнерлик тажрибасига эга бўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланган.

Эндиликда Canva онлайн муҳаррири логотиплар, палитралар, шрифтлар ва компания брендига оид бошқа визуал материалларни ҳам бир жойда бирлаштирган Brand Hub майдонига эга. Brand Hub маъмурияти тасдиқланмаган контент ва шрифтлардан фойдаланишни ҳимоя қилиш учун чекловлар ўрнатиши мумкин.

Шунингдек Canva янги хусусиятлари сирасига расмдан кераксиз нарсаларни олиб ташлаш имконини берувчи Magic Replace воситасини ҳам қўшди. Мазкур функция сунъий интеллект асосида ишлайди ва асосий объектлар ва фон объектлари билан шуғулланади.

Magic Replace билан бир қаторда компания Magic Edit воситасини ҳам қўшди. Унинг ёрдамида фойдаланувчи керакли объектни танлаши ёки уни бошқа нарса билан алмаштиришни мумкин.

Бундан ташқари, онлайн муҳаррирда тақдимотлар ва расмлар учун шаблон яратиш функцияси мавжуд. Унга кўра фойдаланувчи тақдимот мавзусини белгилаши ва унинг мазмунини тавсифлаши мумкин. Шу билан бирга, тақдимотлар учун матн яратиш имконияти ҳам пайдо бўлди. Magic Writer функцияси фойдаланувчи томонидан берилган мавзу бўйича тайёр матнни ишлаб чиқаради.

Шунингдек, унда дунёнинг 100 дан ортиқ тиллари учун ўрнатилган матнни таржима қилиш функцияси мавжуд бўлиб, у расм матнини танланган тилга автоматик равишда таржима қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг