Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёшлар учун IT-саёҳат ташкил этилди

Ёшлар учун IT-саёҳат ташкил этилди

Бугун, 12 декабрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси ҳамда Хатирчи тумани ҳокимлиги томонидан ёшлар учун ахборот технологиялари соҳа корхоналари фаолиятига оид IT-саёҳат ташкил этилди.

Мазкур IT-саёҳат Навоий вилояти Кармана тумани «Эркин иқтисодий зонаси» ҳудудида жойлашган «Telecom Devices Pro» МЧЖ биносида ташкил этилди.

IT-саёҳатга ташриф буюрган ёшларга «Telecom Devices Pro» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий компьютер қурилмалари, планшетлар, ақлли соатлар, телекоммуникация воситалари ҳамда электр жиҳозларининг қандай тайёрланиш жараёнлари ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларининг намуналар билан танишишдан бошланди.

Хатирчи тумани фаол ёшларининг хоҳиш ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда шу ернинг ўзида ахборот коммуникация технологиялари соҳа корхоналари ва мобил алоқа операторларининг кўргазмали стентлари намойиши ҳам бўлиб ўтди. Унда соҳа корхоналари томонидан иш жараёнларида фойдаланадиган қурилмалар, телекоммуникация ва ўлчов воситалари билан таниши имконияти яратилди.

Шу билан бирга, мазкур завод биносининг ўзида Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида таҳсил олган ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ўтказилди.

Ушбу меҳнат ярмаркасида Вазирлик тизимида фаолият юритаётган соҳа корхоналарининг вилоят филиал ва бўлимлари ҳамда мобил алоқа операторларининг ҳудудий офислари ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Жумладан, мазкур меҳнат ярмаркасига 20 га яқин соҳа корхона, ташкилотлар ўзларининг 70 та яқин бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмаркада 140 нафар фуқаро, шундан 44 нафари хотин-қизлар, 26 нафари техникум битирувчилари ҳамда ишсиз ёшлар иштирок этди. Шунингдек, ахборот технологиялари соҳа корхона ва ташкилотлари томонидан саноат, ҳизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари йуналишларида мавжуд иш ўринлари бўйича маълумотлар бурчаклари ҳам ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз ва банд бўлмаган ёшлардан 22 нафари доимий иш ўрнига жойлашишлари учун аризалар қабул қилиб олинди.

Бундан ташқари, меҳнат ярмаркасида иштирок этган 70 нафар ёш йигит-қизга Ахборот технологиялари йўналишида касб-хунарга ўқитиш имкониятлари тўғрисида тегишли маълумотлар, тушунтириш ҳамда маслаҳатлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг