Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

WhatsApp мессенжери iPhone 5 ва iPhone 5C’да ишлашни тўхтатади

WhatsApp мессенжери iPhone 5 ва iPhone 5C’да ишлашни тўхтатади

Фото: "iGuides.com"

Мессенжердаги барча янгиликларни кузатиб борувчи WABetaInfo ресурсига кўра, дастур ишлаб чиқувчилари жорий йилда iOS 10 ва iOS 11 ўрнатилган қурилмаларни қўллаб-қувватлашни тўхтатадилар. Бу 24 октябрь куни содир бўлади.

Шундай қилиб, кузда WhatsApp мессенжери iPhone 5 ва iPhone 5C каби смартфонларда ишлашни тўхтатади. Бу маълумотлар WhatsApp Ёрдам Маркази томонидан тасдиқланган бўлиб, бу иловага иОС 12 (ва ундан юқори) ва Android 4.1 (ва ундан юқори) версиялар кераклигидан далолат беради.

Apple июнь ойида бўлиб ўтадиган WWDC 2022 кўргазмасида iOS 16’ни тақдим этиши кутилмоқда.У кўплаб янги функцияларни тақдим этади, бироқ шу билан бирга, янги ОС’ни компаниянинг бир қатор машҳур телефонлари – iPhone 6s, iPhone 6s Plus ва iPhone SE’ни кўллаб-қувватламайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг