Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Виртуал оламга оммавий миграция кутилмоқда

Виртуал оламга оммавий миграция кутилмоқда

Фото: "Pixabay.com"

Маълумотларга қараганда, 2026 йилга келиб инсониятнинг виртуал оламга шўнғиши анча кучаяди. Бу пайтга келиб аҳолининг салмоқли фоизи иш, таълим, дам олиш, харид қилиш тақозосидан асосий вақтини онлайн маконда ўтказади.

- Ҳозирданоқ одамлар рақамли дунёни танламоқдалар - дейди "Gartner" тадқиқот маркази вице-президенти Марти Резник - Ҳатто виртуал уйларга гувоҳ бўляпмиз. Бора-бора бу инсониятнинг ажралмас қисмига айланиб қолади.

Масофавий таълим, рақамли дастурлар асосида ер сотиб олиш, видеоконференция услубида тадбирлар ўтказиш... Бундай кўрсаткичлар инсонлар ягона муҳитга бирлашаётганини кўрсатади. Шу аснода метакоинот жамоавий виртуал маконга айланади. Турли қурилмалар ва дисплейлар ҳаёт давомийлигини узвий таъминлайди.

Метакоинот ҳар қандай бизнесга кучли таъсир кўрсатади. Билл Гейтс айтганидек, "Интернетда бизнесинг бўлмаса, демак, умуман бизнесинг йўқ экан". Бу нақл ҳақиқатлигини кундан кунга яққол исботламоқда.

1909-1966 йилларда яшаб ижод этган польшалик файласув Станислав Ежи Лец "Ҳали техника шу қадар ривожланадики, инсон бир ўзи ҳеч нарса қилолмайди" фаразини берган эди. Шу замонларга яқинлашаётгандекмиз. Зотан, инсон меҳнатининг кўп фоизи ва балки асосий миқдори техникага юклатилган, хизматлар рақамлаштирилган ҳамда электронлаштирилган.

Компаниялар метакоинотдаги бизнесга ўтиб, ўз фаолиятларини кенгайтириш ва ривожлантириш имкониятига эга бўлдилар. Прогнозларга кўра, 2026 йилга келиб дунёдаги ташкилотларнинг 30 фоизи мета-тайёр маҳсулот ва хизматларга эга бўлади.

Менежерлар келажакда рақобатбардош бўлиш учун метакоинотни ўрганиш ва унга ўтишга тайёргарлик кўрмоқдалар, бу бугунги куннинг оқилона қароридир.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг