Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

10 миллиард марта кўрилган видео Гиннеснинг рекордларига киритилди

10 миллиард марта кўрилган видео Гиннеснинг рекордларига киритилди

Фото: "Викидепия"

YouTube тармоғига видео жойлаган одам борки, кўпроқ кўрув йиғишга интилади. Рекорд даражадаги натижа эса болалар учун ишланган “Baby Shark” видеоклипига насиб қилди.

Акула боласи ҳақидаги бу видео 2016 йил 18 июнь куни тақдим этилган эди. Ўтган йил хулосаларига кўра эса, 10 миллирад марта кўрилгани аниқланиб, “Гиннеснинг рекордлар китоби”дан жой олди.

Ер юзидаги аҳоли тахминан 7,8 миллиардни ташкил этишини ҳисобга олганда, бу видеони дунё бўйлаб ҳар бир интернет фойдаланувчиси камида бир марта кўрган бўлиб чиқмоқда.

Энг машҳур видеоролик болаларга тааллуқли эканидан қандай хулосаланиш мумкин? Демак, интернет аудиториясининг салмоқли қисми болажонлардан иборат экан-да!

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг