Сунъий интеллектга эга аквариум

Тайван илмий-тадқиқот институти сунъий интеллект асосида ишлайдиган аквариум тақдим этди. У океанариум ташрифчиларининг нигоҳини назорат қилади ва шунга мувофиқ одамнинг кўзи тушган балиқ ҳақида маълумот беради.
3D-камерали датчиклар бунга имкон беради. Барча маълумотлар microLED-экранда намоён бўлади. Янада кўпроқ маълумот хоҳлаган одам қўл ҳаракатларини амалга оширса бас, экранда деталлар пайдо бўлади.
Сунъий интеллект тизими ҳозирда Тайван миллий денгиз илми ва техника музейида фойдаланилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter