Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тайван элчиси хитойликларнинг яримўтказгичлар бозоридаги муваффақиятни “ўғирланган” деди

Тайван элчиси хитойликларнинг яримўтказгичлар бозоридаги муваффақиятни “ўғирланган” деди

Фото: DIGITIMES Asia

Тайваннинг Вашингтондаги элчиси яримўтказгичлар бозоридаги муваффақиятни Хитой “ўғирлаб олгани” ҳақида баёнот берди.

“Улар қоидаларга риоя қилишмайди, алдашади, технологияни кўчириб олишади”, — деди элчи.

Чиндан ҳам Хитойнинг SMIC яримўтказгичлар техногиганти TSMC технологиясини ўғирлаб икки марта қўлга тушган, аммо бу воқеалар 2000-йилларнинг бошларида содир бўлган.

Замонавий 5-7 нм техножараёнлар шунчалик мураккабки, уларни ўғирлаш деярли имконсиз. Бунинг ўрнига SMIC ўз ишланмаларини чиқариш учун TSMC ва Samsung Foundry мутахассисларини ёлламоқда.

Хитойнинг АҚШдаги элчиси ўз мамлакати компаниялари қонунбузарлик содир этганини инкор этиб, абловга ҳеч қандай асос йўқ деди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг