Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги илк шаффоф дисплей (+видео)

Дунёдаги илк шаффоф дисплей (+видео)

Фото: Rozetked

Samsung microLED технологиясидан фойдаланган ҳолда тайёрланган шаффоф дисплейни тақдим этди.

Ушбу технология олти йил давомида ишлаб чиқилган. Компания томонидан учта дисплей варианти кўрсатилди: иккитаси туси ўзгартирилган ойнали ва биттаси бутунлай шаффоф ойнали.

Экранда умуман рамкалар йўқ, панелнинг қалинлиги эса бир сантиметрга яқин. Экран голограмма эффектини яратади – тасвир ҳавода сузади. Юқори пиксел зичлиги туфайли тасвир аниқ-тиниқ кўринади.

Samsung янги маҳсулот нархини ошкор қилмади. Лекин microLED панелли 89 дюймли Samsung телевизори тахминан 100 000 долларга сотилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг