Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Смартфон экранига танланган расмга қараб инсон руҳиятини аниқлаш мумкин

Смартфон экранига танланган расмга қараб инсон руҳиятини аниқлаш мумкин

Фото: "Hi-tech.mail.ru"

Америкалик психологлар смартфон иш столига фон учун ўрнатилган расм фойдаланувчининг ички оламидан хабар беришини таъкидладилар. Масалан:

Паррандалар. Фантазияси бой инсонлар шундай расмларни танлайдилар. Уларда ижодий қобилият юқори даражада бўлади. Меланхолик темпераментига мансублар ҳам кўпинча экран ва профилларга қушларнинг расмини қўйишни яхши кўрадилар.

Стандарт расмлар. Яъни, галерея ёки интернетдан юклаб олмаган ҳолда телефон аппаратида шаблон сифатида мавжуд фотолардан фойдаланувчилар анча хотиржам, оғир-босиқ инсонлардир. Улар реалист бўладилар ва ҳамма нарсани назоратда ушлашга ўрганиб қолганлар.

Селфи. Экранга ўзининг фотосуратини тирковчи инсонларнинг руҳий оламида муаммо борлиги аниқ. Аслида бундай инсонлар ўзини севиш ва ўзига нисбатан ишончни баландлатиш борасида оқсоқликка учраётган бўладилар. Ана шу бўшлиқни расм орқали юзаки тўлдиришга интиладилар.

Оилавий фотосессия. Консерватив қарашларга эга инсонлар мазкур танловга йўл қўядилар. Улар қолиплар остида яшайди ва чегаралардан чиқиб кетолмайди. Ҳаётдаги масъулиятлари олдида ўзини ҳорғин сезаётганлар ҳам оилавий расмлардан фон сифатида фойдаланади.

Эсдалик учун тушилган расм. Бу асосан саёҳат, шаҳар ташқарисида дам олиш, базм ва зиёфатлардан репортажларни ифодалайди. Экранга шу каби расмларни ўрнатувчилар мулоқотга эҳтиёжманд, ҳаёти зерикарли ва камҳаракат ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг