Сунъий интеллект бахт деганда нимани тушунади?
Экспертлар матнга қараб тасвирларни тақдим этувчи нейротармоқ билан ҳазиллашишни хоҳлашди. У аввал уй, одам, жонивор, ўсимлик кабиларни айтилганидек намойиш этиб лол қолдирган бўлса, энди инсонлар сунъий интеллектни ҳайрон қилмоқчи бўлишди.
Тажрибачилар нейротармоқдан бахтни гавдалантиришни сўрашди. Ердаги хотиржамлик, тинчлик, бахтиёрликни акс эттириб беришни буюришди. Сунъий интеллект ҳеч иккиланмай бахтга доир тасвирларни қалаштириб ташлади. Шу баҳона у бахт деганда нимани тушунишини билиб олишди.
20 дона расмнинг аксарияти табиат манзараларидан иборат. Негадир тақдим этилган расмларда одамлар бармоқ билан санарли. Шунда ҳам йирик планда эмас, ора-чора кўриниб қолишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter