1937 йилда чизилган расмда смартфон қаердан пайдо бўлди?
Энди Американинг Спрингфилд шаҳридаги Бош почта бўлими биносини 1937 йилда яратилган расм безатиб туради. Унда XVII асрдаги воқеа — америкаликлар билан савдо қилувчи мустамлакачилар тасвирланган. Аммо ундаги бир детал кишини ажаблантиряпти.
Сурат қаҳрамонларидан бири кичик буюмни ушлаб турибди. Уни кўпчилик замонавий смартфон деб тахмин қилмоқда. Расмни чизган рассом Умберто Романо 1982 йилда вафот этган.
Аслида расмда тасвирланган саҳнада фантастик ҳеч нарса йўқ. Санъатшунос Даниэл Кроннинг таъкидлашича, бу смартфон эмас, балки ойна (кўзгу). Мустамлакачилар кўпинча ўзлари билан ойна олиб юришган ва савдо пайтида фойдаланишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter