Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация Германиядаги йирик ташкилотлар раҳбарлари билан учрашди (Фото)

Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация Германиядаги йирик ташкилотлар раҳбарлари билан учрашди (Фото)

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Штутгарт шаҳрига ташриф доирасида АКТ вазирлиги делегацияси Германиянинг Arena2036 тадқиқотлар марказида ушбу корхонанинг директори Peter Froeschle ҳамда Plug and Play Германия бошқарувчи директори Sascha Karimpour ва Штутгартдаги корпоратив ҳамкорлик менежери Felix Lammerлар билан учрашувда қатнашди.

Учрашув доирасида Peter Froeschle ва Felix Lammer меҳмонларга Plug and Play корхонасининг ташкил этилиш тарихи, босиб ўтилган йўллари ва бугунги кунгача эришилган ютуқлари ҳақида мазмунли тақдимот ўтказдилар.

Тақдимот давомида корхонанинг ишлаш механизмлари ва яқин келажакда кутилаётган ютуқлари ҳақида маълумотлар берилди.

Бугунги кунда Plug and Play корхонаси дунё бўйлаб 47 филиалга эга бўлиб, бугунгача 50,000 дан ортиқ стартуп корхоналари билан ҳамкорлик қилган.

Тақдимотдан сўнг сўзга чиққанлар ҳар бир ўзбекистонлик делегацияси вакиллари билан танишиб, келажакда қандай лойиҳалар устида биргаликда иш олиб боришликлари мумкинлиги ҳақида фикр алмашдилар.

Тақдимот якунида икки томон иштирокчилари ўзаро манфаатли лойиҳалар устида ишлашга келишиб олдилар.

Учрашув давомида Arena2036 директори Peter Froeschle сўзга чиқиб, корхона фаолияти ва бугунги кунда Штутгарт университети студентлари томонидан ўтказилаётган тадқиқот ишлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадқиқот маркази 10,000 кв.м. майдонга эга бўлиб, юқори технологияга асосланган техник ва IТ стартаплар учун ривожланиш майдони ҳисобланади. Иштирокчилар билан танишувдан сўнг Peter Froeschle тадқиқот марказида олиб борилаётган изланишлар билан яқиндан таништириш учун делегация аъзоларини марказ ҳудудида экскурцияга таклиф қилди. Экскурция давомида сунъий интеллект асосида автоном омборхона қурилмалари, 5G технологиялари стенди, машина ишлаб чиқариш роботлари ва муқобил энергияга асосланган автомашина прототиплари билан танишдилар.

Учрашув якунда томонлар ўзаро ҳамкорлик доирасида халқаро илмлар алмашинуви платформасини яратишга қизиқиш билдиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг