Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли технологиялар вазири Codevision корхонасига ташриф буюрди (Фото)

Рақамли технологиялар вазири Codevision корхонасига ташриф буюрди (Фото)

Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Жиззах вилоятига ташрифи доирасида IT Park резиденти Codevision халқаро анимация ва видеографика яратиш корхонаси фаолияти билан танишди.

Codevision хусусий корхонаси 2020 йил сентябрь ойида Жиззах шаҳрида ташкил этилган.

Корхона 3D анимация ва видео графика маҳсулотларини ишлаб чиқариб, AҚШ, Исроил ва Германия давлатларига экспорт қилиш билан шуғулланади. Ҳозирда корхонада 18 нафар ёшлар мунтазам иш билан таъминланган.

Корхона асосан веб сайт яратиш, компьютер дастурлари яратиш, 3D анимация видео яратиш йўналишларида фаолият олиб боради.

Рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматов корхона фаолияти билан танишиш давомида уни янада кенгайтириш, ёшларни IT йўналишларига кўпроқ жалб қилиш, иш ўринлари сонини кўпайтириш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтди.

Учрашув давомида “Codevision” ХК раҳбари Баҳром Сидиков юртимизда IT соҳасини ривожлантириш борасида яратилган шароитлар ва берилаётган имкониятлардан мамнун эканлигини айтиб, компания экспорт ҳажмини янада оширмоқчи эканлигини ва келгусида буюртмалар ҳажми ошишига қараб янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича маълумот бериб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг