Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акилбек Жапаров IT Park фаолияти билан танишди

Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлган Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси — Қирғиз Республикаси президенти администрацияси раҳбари Акилбек Жапаров Тошкент шаҳридаги IT Park мажмуаси фаолияти билан танишди.
IT Park директори Фарҳод Ибрагимов ушбу технопаркнинг асосий мақсади бозорда истиқболли стартап-лойиҳаларни ишга тушириш ва IT-компаниялар учун эркин иқтисодий зона, шу жумладан, илмий ва таълим ташкилотлари билан интеграциялашув орқали ташкил этишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.
IT Park мажмуасига ташриф якунлари бўйича Акилбек Жапаров Қирғиз Республикаси стартапларни яратиш ва рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратишда Ўзбекистон Республикаси тўплаган тажрибадан фаол фойдаланиши кераклигини таъкидлади.
“Келажак, жумладан, ҳаётнинг турли соҳаларида инновацион технологиялар ва IT-ечимларга тегишли. Биз жадал ривожланаётган рақамли дунёнинг ажралмас қисми бўлишимиз ва глобал тенденциялардан хабардор бўлишимиз керак”, — деди Акилбек Жапаров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter